Худойберди Тўхтабоев
Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон пед. билим юртини (1949), Ўрта Осиё унтини тугатган (1955). Ўрта мактабда ўқитувчи ва директор (1955— 58), „Тошкент ҳақиқати“ газ.да адабий ходим, бўлим мудири (1958— 62), „Совет Ўзбекистони“ (1962—70) газ., „Гулистон“ жур. да (1970—72), „Ёш гвардия“ нашриётида (1972) бўлим мудири ва бош муҳаррир ўринбосари (1974— 76), „Гулхан“, „Ёш куч“ жур.ларида бош муҳаррир (1977— 80), „Олтин мерос“ халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1980—1998). Дастлаб журналист сифатида танилган, фелетонлар ёзган. Бадиий ижод бн 20-а. 50-йилларида шуғуллана бошлаган. Илк ҳикоялар тўплами — „Шошқалоқ“ (1961). „Фелетондан кейин“ (1962), „Сир очилди“ (1963), „Сеҳрли қалпоқча“ (1964) сингари қиссалари, „Муҳаббат қўшиғи“ (1967), „Жонгинам, шартингни айт“ (1969), „Конизар юлдузлари“ (1978), „Омонбой бн Давронбой саргузашти“ (1974) ва бошқа асарлар муаллифи. „Сариқ девни миниб“ романи (1968) ёзувчига катта шуҳрат келтирган. Шундан кейин „Сариқ девнинг ўлими“ (1973), „Беш болали йигитча“ (1976), „Қасоскорнинг олтин боши“ (1981), „Йиллар ва йўллар“ (1983), „Ширин қовунлар мамлакати“ (1986), „Мунгли кўзлар“ (1988), „Жаннати одамлар“ (1996) романлари нашр этилди. Т. асарлари юморга бойлиги, болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос табиати, хусусиятлари, руҳий кечинмалари ниҳоятда жонли, қизиқарли ва болаларбоп ёсинда маҳорат бн тасвирланиши жиҳатидан ажралиб туради. Т. ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).
Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 2021 йил 21 март куни 89 ёшида вафот этди.
Поделиться с друзьями в соцсетях