Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдуқаюм Йўлдошев *

Абдуқаюм Йўлдошев

 

Абдуқаюм Йўлдошев — 1962 йил 28 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1979 йили Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги 7-мактабни олтин медаль билан битирган.

1980-1985 йиллари Тошкент политехника институтида (ҳозирги Техника университети) ўқиган. 1985-1990 йиллари Тошкент электромеханика заводида инженер-технолог бўлиб ишлаган.

1990 йилдан бошлаб «Сирли олам», «Қалб кўзи», «Ёшлик», «Ҳуррият», «Моҳият», «ХХI аср» сингари газета-журналларда ишлаб келмоқда. Айни пайтда «Адолат» газетасида хизмат қилади.

1993 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 1999 йили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. 2016 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Р.Брэдбери, А.Кристи, Ф.Браун, Жером К. Жером, Э.Поттер ҳикояларини, Е.Березиковнинг «Буюк Темур» романини (Ҳ.Шайхов билан ҳамкорликда), П.Шермуҳамедовнинг «Буюк Хоразмий» романларини рус тилидан ўзбекчага таржима қилган.

«Кичкина одамлар», «Уқубат», «Иқтидор», «Виждон», «Қадамлар», «Нигоҳ», «Бурч ва муҳаббат», «Устюртга йўл», «Тинчлик ортида», «Опа» бадиий фильмларининг, «Ҳаёт жилғалари», «Синов», «Одамлар орасида», «Она дарё» сериалларининг сценарий муаллифи.

«Пуанкаре» ҳикояси асосида Ўзбек давлат драма театрида «Ҳаёт формуласи» («Даҳо») номли спектакл саҳналаштирилган (2013 йил). Республика Ёш томошабинлар театрида «Залолат» (Шуҳрат Ризаев билан ҳаммуаллифликда) спектакли саҳналаштирилган. (2015 йил).

ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАРИ:

1. Қаро кўзим. Шайх ур-раис. (фантастик ҳикоялар), «Ёш гвардия» нашриёти, 1990 й. Абдураҳмон Каримов билан ҳамкорликда.

2. Сунбуланинг илк шанбаси. (қисса), «Ёзувчи» нашриёти, 1998 й.

3. Тимсоҳнинг кўз ёшлари. (қиссалар), «Янги аср авлоди» нашриёти, 2003 й.

4. Парвоз. (ҳикоялар), «Янги аср авлоди» нашриёти, 2004 й.

5. Бир тун ва бир умр. (ҳикоя ва қиссалар), «Янги аср авлоди» нашриёти, 2007 й.

6. Сунбуланинг илк шанбаси. (қисса), «Шарқ» НМАК, 2008 й.

7. Алвидо, гўзаллик. (қисса ва ҳикоялар), «Ўзбекистон» НМИУ, 2011 й.

8. Банкир. (роман), «Тафаккур қаноти» нашриёти, 2012 й.

9. Катта ўйин. (қисса), «Дизайн-Пресс» МЧЖ нашриёти, 2013й.

10. Пуанкаре. (Ҳикоялар, қисса, суҳбат), «Академнашр» нашриёти, 2014 й.

11. Бу дунёда мўъжизалар бор. (Шеърлар, балладалар, драматик достон), «Тафаккур» нашриёти, 2015 й.

12. Ҳали вақт бор... (Қисса ва ҳикоялар), «ИЖОД-ПРEСС» нашриёти, 2016 й.

13. Дарё. (роман), «Янги аср авлоди», 2017 й.

14. Дарё. (роман), Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2017 й. («Шарқ юлдузи» журнали кутубхонаси” туркумида)

15. Осмон оғуши. (қиссалар ва ҳикоялар), Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2018 й. («Замонамиз қаҳрамони» рукнида)

16. Пуанкаре. (Ҳикоялар, қисса, суҳбат), «Академнашр» нашриёти, 2019 й. (қайта нашр).

17. Саҳродаги муҳаббат. (қисса ва ҳикоялар), Чўлпон номидаги НМИУ, 2019 й. («Адиб ва жамият» рукнида)

18. Қайдасан, мўъжиза... (қисса ва ҳикоялар), Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2019 й. («Беш ташаббус – беш китоб» рукнида)

19. Ишқ афсунлари. (муҳаббат қиссалари) Тошкент, «Янги аср авлоди» НММ, 2019 йил.