Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Номозов Ортиқали

Туғилди:

10 декабр 1949 йил

 

Ортиқали НОМОЗОВ, 1949 йил 10 декабрда Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида туғилган. 1982 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетини тамомлаган. Турли таҳририятларда эл ардоғидаги ижодкорлар билан устоз-шогирдликда ишлаб келган. Унинг “Сени кутаман”, “Тонгда йўлга чиқамиз”, “Саид Аҳмаднинг чорбоғи”, “Мардонбекнинг сўнгги кунлари” каби ўнга яқин китоблари нашр этилган. 2001 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонига сазовор бўлган, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Номоз Мусулмон

Туғилди:

25 июл 1962 йил

 

Мусулмон Намоз (Номозов Мусурмон Алматович), 1962 йилнинг 25 июлида Сурхондарё вилоятининг Узун тумани ҳудудидаги Файзова қишлоғида туғилган. Шу қишлоқдаги 58-сонли ўрта мактабни битириб, сўнг Миллий университетнинг (Собиқ ТошДУ) ўзбек филологияси факультетида ўқиган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ўзбек тили ва адабиёти институти, “Ватан” газетаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), “Темирйўлчи” газетаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлигида ишлаган. Ҳозирги вақтда “Маънавий ҳаёт” журналида ишлаб келмоқда. Бир умр адабиётга суяниб яшаса-да, аслан, қаламни ҳасса қилган журналистлар вакили ҳисобланади. Шу маҳалгача, кундалик мавзудаги юзлаб мақолаларни ҳисобга олмаганда, битта роман, иккита қисса, бир илмий-бадиий эссе, бир китоб бўлғулик адабий-танқидий мақолалар ёзган. Оилали, ккки ўғил, бир қизи бор.

Нишонова Нилуфар

 

Нилуфар НИШОНОВА 2000 йилда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. У 2006-2008 ўқув йилларида Фарғона вилояти Учкўприк тумани 31-умумий ўрта таълим мактабида, 2008-2009 ўқув йилида Тошкент шаҳар Миробод тумани 294-инглиз тилини чуқур ўргатувчи мактабда, 2009-2015 ўқув йилларида Фарғона вилояти Учкўприк тумани 1-ихтисослаштирилган мактаб интернатида, 2015 йилдан бошлаб Учкўприк тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежида таҳсил олиб, фидоий устозлари кўмагида инглиз тилини пухта ўрганиб келмоқда.Инглиз тили фанидан “Билимлар беллашуви” ҳамда фан олимпиадаларида туман ва вилоят босқичларида фаол иштирок этиб келмоқда.У 2014 йилда, 14 ёшида "Юксак маънавиятли авлод" фестивали доирасидаги кўрик танловда "Президент асарлари билимдони" йўналиши бўйича 14-16 ёшлилар ўртасида туман, вилоят ва республика босқичларида фаол иштирок этиб, биринчи ўринга муносиб деб топилган.

Нишонова Санобар

 

Санобар Нишонова 1936 йилда туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультетини битирган. Ярим асрдан ортиқроқ ёш авлод тарбияси билан шуғулланиб, умумтаълим мактаблари, олий таълим ва педагогика илмий тадқиқот институтида фаолият юритган. Олима ёш авлодни тарбиялашдек олийжаноб ва сермашаққат соҳада самарали меҳнат қилиб, педагогика тарихи ҳамда назариясига оид 200 дан зиёд мақола, қатор ўқув қўлланма ва дарсликпар муаллифидир.

Нишонова Ўлмасой

Туғилди:

22 август 1984 йил

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ўлмасой Нишонова 1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. 2004-йилда «Муҳаббат бекати» илк шеърий тўплами чоп этилган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда», «Фарғона ойдинлари» каби тўпламларга киритилган. Республика ёш ижодкорларининг «Зомин-2005» семинар танловида 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси тавсияси билан 2005-2007 ўқув йиллари «Олий адабиёт» курсида таълим олган. Марғилон шаҳрида «Увайсий издошлари» адабий тўгараги ташкил этиб, ўндан ортиқ шогирдларининг илк шеърий тўпламларини нашрдан чиқаришга муяссар бўлган. 2021-йилда «Ҳарорат» номли шеърий тўплами чоп этилди. 2024-йил Қозоғистоннинг «Дунё талантлари» уюшмасига, шунингдек, Қирғизистоннинг «Шоир-ёзувчилар» жамоат фонди аъзолигига қабул қилинган. Оилали. Ҳозирда турмуш ўртоғи шоир Абдулла Боқий билан тўрт нафар фарзандни тарбиялаб келишмоқда.

Нишонов Исоқжон

Туғилди:

18 март 1951 йил

 

Исхокжон Нишонов 1951 йил Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Шаханд қишлоғида, колхозчи оиласида туғилган. Шу қишлоқда жойлашган умумтаълим мактабида таҳсил олган. Мактабни тугатгач Қуролли Кучлар таркибидаги қўшинларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. Ҳарбий хизматдан сўнг ўз колхозида меҳнат қилиш билан бирга олий таълим муассасанинг “Ўзбек тили ва адабиёти” факультети сиртқи бўлимида таълим олган. Таълим муассасини яхши баҳоларга якунлаб, умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилган. Исхокжон Нишонов 2000 йилдан бошлаб ижодий ишларга киришган. Унинг биринчи ҳикояси туман газетасида чоп этилган. Шундан сўнг у кўплаб кичик хажмли ҳикоя ва повестлар ёзган. “Афғон шамоли” – унинг биринчи сериал-романидир. Мазкур китоб 15 томдан иборат бўлиб, бугунги кунгача унинг 12 томи чоп этилган. Ҳозирги кунда унинг сериал-романлари қайта-қайта нашр этилмоқда. “Афғон шамоли” романининг биринчи томи немец тилига таржима қилинган ҳамда 2013 йил Германиянинг «Шлоссер» нашриётида чоп этилган.