Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
700
978-9943-20-260-3
Рейтинг |
Юртнинг асосий бойлиги – одамлари, хонадонлари. Қадимий кечмишга эга бўлган ўзбек диёрида тагли-тугли оилалар, сулолалар жуда кўп. Совет тузуми одамлар тақдирига салбий таъсир кўрсатганидек, қадриятлар бобида ҳам бемисл тажовуз, зуғумни амалга оширган эди. Уруғ-аймоғини, бобокалонларни билиш, ўзликни таниш, элпарварлик қатағонга тортилган эди. Мазкур «Авлоднома» икки жилдлигининг 1-китоби «Оқар дарё»да бир хонадон ортда қолдирган йиллар, замона зайли, катта рўзғорни тиклаш, эл ишига фидойилик, тўғрилик талқин этилади. Бош қаҳрамон туҳмат-бўҳтонларда синовдан ўтади, ноҳақ қамалади, ўзи яхшилик қилган нокаслардан етказилган изтироблар исканжасида шаънини, ор- номусини сақлаб қолади. Асар воқеалари ХХ аср Совет даври учун хос бўлган зиддиятлар асосида ёритилади, инсон лаёқати, садоқати, меҳнатининг қадрсизланиши, аксинча, шўрофурушлик, иғво, амалпарастликнинг қўллаб-қувватланиши ёрқин ифода этилади.
Азалий сулолавий удумлар ҳақлигига ишонч, ёруғ кунлар умиди – яшовчанлик омили бўлади. Оиланинг бардавомлиги Ватан тарихига уйғун тасвирланади.