Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Чақалоғингиз соғлом бўлишини истайсизми?

Чақалоғингиз соғлом бўлишини истайсизми?
Кўрганлар, жами:

1778

Жанр/бўлим:

Тиббиёт

Нашр йили:

2020

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

35

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

5600 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар

Хар бир ота-она ўз фарзандининг ақлли, чиройли ва соғлом бўлишини орзу қилади. Биз мамлакатимизда оналар ва келажагимиз гарови бўлган болалар саломатлигини сақлаш учун барча шарт-шароитлар хамда имкониятлар яратилганлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз. Боланинг келажаги ота-онасининг хаёт тарзи, руҳий холати ва соғлиғига боғлиқ бўлади. Агар ота ёки она касал бўлса, бу боланинг соғлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ҳам турмуш қуришдан олдин барча келин-куёвлар медицина назоратидан ўтадилар ва соғ-саломат эканликлари исбот этилгандан сўнггина турмуш қурадилар. Ота-онанинг ирсий касалликлари ва насл-насаби ҳам боланинг соғлом туғилишига таъсир қилади. Ичкиликка берилиш ва турли хил тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам бўлажак фарзандингизнинг соғлигига салбий таъсир қилади. Масалан, спиртли ичкиликларни кўп ичадиган ота-оналарнинг болаларида мия касалликлари, бўғимларнинг яхши ривожланмаганлиги, рухий касалликлар, Даун касаллиги ва бошқалар учраши мумкин. Бундай ота-оналарнинг болалари ёшлигида кўринишдан соғлом бўлсаларда, касаллик бола каттароқ бўлганида пайдо бўлиши ҳам мумкин. Хомиладорлик яхши ўтиши учун айллар биринчи навбатда гинеколог врачга учрашишлари шарт. «Тажрибали» қўни-қўшни ва қариндошларнинг маслаҳатларига кириб, ножўя ишлар қилиб қўйишдан сақланган маъқул. Сизнинг энг яхши маслаҳатчингиз – аёллар маслаҳатхонаси врачидир. У хар бир хомиладор аёлни доимий равишда кузатади, унинг организми хусусиятларини ҳисобга олган холда овқатланиш, тиббий кўрикдан ўтиш, турли хил муолажалар олиш хамда даволаш гимнастикалари билан шуғулланишда сизга яқиндан ёрдам беради. Хомиладорлик пайтида врач назоратисиз хеч қандай дорилар ёки қандайдир сунъий препаратлар қабул қилиш мумкин эмас. Чунки энди сиз нафақат ўзингизнинг, балки болангизнинг соғлиги учун ҳам масъулдирсиз. Хомиладор аёл учун салбий эмоциялар ҳам жуда зарарли ҳисобланади, чунки асаббузарлик шароити хомилага ҳам жиддий ва салбий таъсир қилади. Ушбу масала ва муаммоларнинг купчилиги бахоли-кудрат ушбу китобчада ёритилган.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Чакалогингиз соглом булишини истайсизми?