Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2015
Ўзбек (кир)
280
978-9943-27-606-2
Рейтинг |
Таржима асарнинг муваффақияти нимада? Унинг муваффақияти асарни қайси тилга таржима қилинишидан қатъи назар, худди уни аслиятдаги каби ўқишинг, тушунишинг, ҳис қилишинг, изтироб чекишинг... ва ҳоказоларда.
Кнут Гамсуннинг «Эдварда» асари билан ўзбек китобхони илк бора танишмоқда. Айтиш жоизки, инсон қалбини тўлқинлантирадиган, барча шодликлару ғам-қайғулар жо бўлган бизнинг яширин маконимиз – кўнглимиз билан сирлашишга имкон берадиган бундай асарлар адабиётда бармоқ билан санарли.
«Эдварда» бизнинг қалбимизга шуниси билан яқин. Ушбу асарни айнан шоир-таржимон ўгиргани ҳам бежиз эмас. Асардаги ҳар бир қаҳрамон ҳолати, унинг шодлигию қайғуси, изтиробию аламларини, қалбидан кечаётган майда азобларигача бирга туйамиз. Худдики, у бизга бегона эмасдек. Баайни… биз уларнинг ўзига айланамиз...
Азиз китобхон! Сизни ўзбек тилида янги таржима асарни ўқиш имконияти пайдо бўлгани билан муборакбод этамиз.