Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1987
Ўзбек (кир)
256
9200 сўм
Рейтинг |
Дарсликда умумий физика курсининг «Механика ва молекуляр физика» бўлимига доир материаллар баён этилган. Дарсликдаги ҳамма материал Халқаро бирликлар системаси (СИ) асосида берилган. Ўқувчига қулай бўлиши учун қонунлар, таърифлар ва муҳим терминлар ажратиб кўрсатилди.
Дарслик олий Техника ўқув юртларининг инженер-техник ихтисоси бўйича ўқувчи студентлари учун мўлжалланган бўлиб, ундан педагогика институтларининг студентлари ва физика ўқитувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.
КИРИШ
Физика фани ҳақида
Физика ... Бу грекча сўз бўлиб, табиат деган маънони англатади. Физика бизнинг эрамиздан илгарироқ вужудга келган фан, ўша вақтда унинг таркибига ҳозир химия, астрономия, биология, геология деб ном олган бир қатор табиий фанлар ҳам кирган. Кейинчалик, улар мустақил фанлар даражасида шаклланган. Умуман, физика ва бошқа табиий фанлар орасида кескин чегара мавжуд эмас. Бу сўзларнинг далили сифатида химиявий физика, геофизика, биофизика каби бирлашган фанларнинг вужудга келишини кўрсатиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, физикани барча табиий фанларнинг пойдевори деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун ҳам Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино каби буюк мутафаккир олимларимизнинг илмий меросларида ҳам физикага оид талайгина оригинал фикрлар топиляпти.
Физика материянинг тузилишини ва материя ҳаракатининг энг умумий кўринишларини ўрганади. Ўрганиш тажриба асосида бошланади. Ҳодисаларни табиий шароитларда ўрганиш асосида тажриба орттириш — кузатиш деб, ҳодисаларни сунъий шароитда, яъни лаборатория шароитларида амалга ошириб тажриба ўтказишни эса эксперимент деб аташ одат бўлиб қолган. Албатта, эксперимент кузатишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Биринчидан, экспериментда ахборот олиш учун сарфланадиган вақтни тежаш мумкин. Масалан, табиий шароитларда бирор ҳодиса рўй бериши учун бир неча суткалаб, ҳаттоки ойлаб кутишга тўғри келади. Лабораторияларда эса бу ҳодисани исталган вақтда амалга оширилади.
...