Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2006
Ўзбек (кир)
320
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Ушбу тўплам 1996 йилда нашр этилган «Ғаройиб олам» китобининг мантиқий давоми. Муаллиф иккинчи китобига аввалги нашрга кирмай қолган, қолаверса, биринчи нашрдан кейинги ўтган ўн йил мобайнида содир бўлган турли воқеалар, ақл бовар қилмайдиган ҳодисалар, инсон боласи имкониятлари, ҳайвонларнинг ажабтовур феъли ва хислатлари, рекордлар, кашфиётлар, турли халқларнинг ўзига хос «хурмача қилиқлари» ҳақидаги қизиқарли маълумотларни жамлаган.
«Ғаройиб олам» китоби кенг ўқувчилар оммасига, хусусан олам янгиликлари билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
КИМНИКИ УЗОҚҚА ОТИЛАРКИН?
Американинг Делавэр ва Иллинойс штатларида ҳар йили ошқовоқ отиш мусобақаси бўлиб ўтади. Ошқовоқни отиш учун эса ўзлари ясаган турли қурилмалардан (катапульта, пневматик пушка ва ҳоказолар) фойдаланиши мумкин, фақат портловчи моддалардан фойдаланилмаса бўлгани.
Бугунги кунда америкалик фермерлар ушбу мусобақа учун ошқовоқнинг қаттиқ, алоҳида янги навини яратишган. Унинг ҳар бирини мусобақа иштирокчиларига 200 доллардан пуллашмокда.
Бу мусобақада рекорд кўрсаткич 1997 йили ўрнатилган. Ўшанда ошқовоқ 1130 метру 27 сантиметрга отилган эди. Ўшандан бери бу рекордни янгилай оладиган зўр ошқовоқотар топилмаяпти...