Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
128
978-9943-5052-2-3
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Флоренциялик ёзувчи, файласуф, олим Никколо Макиавелли ўзининг «Ҳукмдор» асарида давлвт ҳақида фикр юритаркан, давлатга хизмат қилиш - инсон ҳаётининг олий мақсади, мазмуни ва саодати бўлмоғи керак, деб ҳисоблайди.
400 йилдан зиёд вақт давомида Ғарб ва Шарқ мамлакатлари халқларини ўзига жалб этиб келган ушбу асар Абу Муслим томонидан ўзбек тилига таржима қилинди. Асар кенг ўқувчилар оммасида катта қизиқиш уйғотишига ишонамиз…
Бу ҳаётда дунёни мукаммал кўрадиган одамзоднинг ўзи йўқ. Чунки имкони бўлдими, тамом, жамиятни, давлатни, халқни, ақлни, инсониятни ёки бирор бир соҳани емирилишдан қутқариш зарур, деган даъво билан яшайди. Айни шундай файласуф олимлардан бири Никколо Макиавелли (1469-1527) бўлиб, дастлаб у айнан «Ҳукмдор», «Флоренция тарихи» асарлари орқали давлат ҳақида фикр юритиб, унинг илоҳий эмас, балки табиий қонунлар асосида ривожланишини ҳар томонлама асослашга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, барча жамиятлар ўз элиталари табиатидан келиб чиқувчи турли оқибатлар билан ўзаро фарқланадилар. Бу, сиёсий рақобат билан боғлиқ бўлган обрў, ҳокимият, эътиборларнинг нотекис тақсимланганлиги билан характерланади. Яъни, камчилик кўпчиликни турли даражадаги куч ва айёрлик орқали бошқаради. Макиавелли кучни афзал билувчи элиталарни шер элитаси, бошқаларини эса, яъни айёрликни устун қўювчиларни тулки элитаси деб номлайди. Ўз навбатида Макиавелли аралаш - монархия, анархия ва демократиядан иборат бўлган давлат шаклини энг матлуб шакл деб ҳисобларди. Уларнинг ҳар бири бошқаларини тийиб, айни пайтда асраб- авайлаши кераклигига алоҳида эътибор қаратади. Айни шу баҳс-мунозарали фикрлар асосида Макиавеллининг «Ҳукмдор» асари мана 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида нафақат Ғарб балки Шарқ мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда.
...