Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2010
Ўзбек (кир)
76
978-9943-330-55-9
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Бугунги кунда ҳаётимизни рекламасиз тасаввур этиш қийин. Истаймизми-йўқми у онгимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Мазкур рисолада муаллиф халқ оммаси онгига рекламанинг, ижтимоий рекламанинг, айниқса, унинг ташқи тасвирий тарғибот йўналишининг маънавий, психологик ва дидактик таъсири хусусиятлари ҳақида фикр юритади. Бу борадаги муаммолар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз мулоҳазалари, таклифлари билан ўртоқлашади.
Рисола барча таълим соҳаларидаги маънавий-маърифий жабҳа мутахассислари, таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот масалалари билан шуғулланувчилар, ушбу масала билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
СЎЗБОШИ
Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этар эканмиз, баркамол иймонни тарбиялаш, меҳр-мурувват туйғусига бой шахсни вояга етказиш энг устивор вазифалардан бири бўлиб қолади.
Шу жиҳатларни олганда, барча фуқароларимизнинг қалбида ватанга меҳр-муҳаббат ҳиссини янада кучлироқ шакллантиришнинг бугунги кун талабидаги омилларини излашимиз лозим. Чунки айни шу муаммо бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Маълумки, ташвиқот ва тарғиботда радио ва телевидениенинг алоҳида ўрни бор: бири эшиттирса, бири ҳам эшитгириб, ҳам кўрсатади. Аммо психологияда бу икки усул ҳам яримфаол восита саналади. Бу ўринда тарғибот ва ташвиқотда яна бир шакл борки, у ўз фаол таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Бу ҳам бўлса ташқи тасвирий тарғибот, яъни ижтимоий рекламадир.
Бугунги кунда ҳаётимизни рекламасиз, унинг бир кўриниши, тури бўлган ташқи тасвирий тарғибот, ижтимоий рекламасиз ҳам тасаввур қилиш қийин.
Ташқи тарғибот воситалари деганда, биз, одатда, кўчалардаги замонавий полотнолар, постер, бренд, шиор ва бошқа турли хилдаги тасвир ва тарбиявий сўзлар омухталаштирилган воситаларни кўз олдимизга келтирамиз. Бу, умуман олганда, тўғри. Аммо тўлиқ эмас.
Ташқи тасвирий тарғибот воситаси сифатида чиройли қилиб безатилган бинонинг ўзи, кўркам кўча, гўзал майдон ва шунга ўхшаш объектларни ҳам айтиш мумкин.
Гўзал шаҳарнинг кўркига мос қилиб қурилган чиройли бино инсонда мана шу бинога нисбатан, қолаверса, бутун юртга нисбатан меҳр уйғотади...
...