Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Исломда жинсий алоқа одоблари (савол-жавоблар)

Исломда жинсий алоқа одоблари (савол-жавоблар)
Кўрганлар, жами:

1728

Нашр йили:

2019

Тили:

Ўзбек (кир)

Оригиналнинг тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

256

Нашриёт:

Қақнус медиа

ISBN рақами:

978-9943-5819-5-1

Электрон китоб:

Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар

Ушбу китобда Ислом дини шариатига кўра жинсий маданият, жинсий алоқа одоблари қандай бўлиши оят, ҳадис ва фиқҳий манбалар асосида ёритиб берилган. Унда замонавий масалаларга оид маълумотлар ҳам етарлича учрайди. Китоб 198 та савол-жавобдан иборат бўлиб, омма халқ учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 16 сентябрдаги 5071-сонли хулосаси асосида чоп этилди.

Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм

СЎЗБОШИ

Аллоҳ таоло инсонни жуфт-жуфт қилиб яратган. Ёлғизлик – Аллоҳга хос. Инсон жуфт бўлиб умр кечириши учун никоҳ деган ришта мавжуд. Никоҳ инсоният учун Аллоҳ таолонинг ҳукми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати, жами донишмандларнинг мақбул санаган тавсияси ҳисобланади.

Никоҳ билан оралари боғланган эр-хотиннинг ўртасидаги жинсий алоқа жисмоний лаззатларнинг энг улуғи, шаҳватларнинг энг кучлисидир. У инсон наслининг бардавомлигига сабаб бўлишидан ташқари баданга роҳат бағишлайди, жисмдаги иллатларни бартараф этади, инсон зотига хуш кайфият ато этади. Ҳар бир ишнинг, ҳар қандай ҳолатнинг Исломда ўз ҳукми ва одоби мавжуд. Шу жумладан, жинсий алоқанинг ҳам ўзига яраша исломий одоблари ва ҳукмлари бор. Уларни билиш ҳар бир мусулмонга фарз, вожиб, суннат ва мустаҳабдир, уларни билмаслик эса ҳаром ва макруҳ ёки маҳрумликдир.

Бироқ, афсуски, диний саводхонликнинг етишмаслиги натижасида никоҳ одоблари, хусусан, жинсий алоқа одоблари тўғрисида мусулмонлар етарли маълумотга эга эмаслар. Фисқу фужур ортгани сайин одамлар жинсий алоқа жараёнида ғайримуслимларда учрайдиган ҳолатлар тўғрисида кўп саволлар бериши ва уларнинг жавобларига қизиқишлари ҳам, аслини олганда, мазкур масалалар бўйича мусулмонлар қўлида илмий адабиётлар йўқлиги ёки жуда камлиги сабабли, дейишимиз мумкин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан мазкур нозик мавзуларда тортинмасдан савол берилиши ва бу борадаги шаръий ҳукмларни билиб олиш лозимлигига ишора қилиб, “Аллоҳ ҳақни айтишдан ҳаё қилмайди” деганлар. Ойша розийаллоҳу анҳо эса мадиналик аёлларни мақтаб, “Уларни ҳаё динда олима бўлишдан тўсмади”, деганлар. Яъни, нозик мавзуларда ҳам шариат ҳукмларини сўраб-суриштириб, билиб олиш лозим экан.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, ушбу китоб зикр қилинган долзарбликдан келиб чиқиб тайёрланди. Ундаги ҳар бир савол-жавоб мусулмонларнинг қизиқишлари, нималарга кўпроқ эътибор беришлари, бугунги кунда кўп учрайдиган ҳолатлар ечими ўлароқ тайёрланди. Уларга берилган жавоблар эса Қуръони карим оятлари, саҳиҳ ва мақбул ҳадиси шарифлар асосида, аҳли суннат ва жамоатнинг ҳанафий мазҳабига кўра, эътиборли фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда кўриб чиқилди.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қилган саъй-ҳаракатимизни қабул айласин, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам хайрли умид-ниятларимизга етказсин.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Исломда жинсий алока одоблари (савол-жавоблар)