Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2015
Ўзбек (кир)
432
978-9943-27-565-2
Рейтинг |
«Жамила», «Алвидо, Гулсари!», «Сомон йўли» ҳамда «Бўтакўз» қиссаларидан таркиб топган мазкур китоб Чингиз Айтматов асарлари туркумида чоп этилмоқда.
Жамила – катта оилага тушган янги келинчак. Аммо висол узоқ давом этмайди. Уруш ёш оилага нафақат ҳижрон ва айрилиқ, балки парокандалик олиб келади. Турмуш ўртоғини фронтга жўнатган келин эркаклар меҳнатини зиммасига олиб, далага чиқади. Гўзаллиги-ю чаққонлиги сабаб қайнонаси уни бегона кўзлардан асраш учун ёнига «қўриқчи» қўяди.
Фронтдан ногирон бўлиб қайтган одамови Дониёр нимаси билан Жамиланинг севгисини қозонди? Қайниси севимли янгасини акаси тириклигидаёқ бегона билан кетишига нега йўл қўйди? Йўқсил Дониёр билан кетиб, афсус билан қайтишини кутган овул Жамила қисматида нималарга гувоҳ бўлди?
Чингиз Айтматовнинг нафақат ушбу асари, балки Танабой ва Гулсари, Ер ва Тўлғаной, Абубакр ва Камол образлари гавдаланган кейинги қиссаларида ҳам қаҳрамонлар ўртасидаги умумийлик ва зиддиятлардан ўқувчи фақат ижобий натижа кутади. Асар якунида эса кутилмаган ниҳоя юз очади.