Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1998
Ўзбек (кир)
684
Рейтинг |
Эл ихлосини қозонган адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари аллақачон юз минглаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланган. Унинг қирқдан ортиқ китоби чоп этилган. Китобларининг умумий тиражи икки миллион нусхадан ошади. Кўп асарлари қатор ҳорижий мамлакатларда нашр этилган. Ўткир Ҳошимовнинг асарлари чоп этилиши биланоқ қўлма-қўл бўлиб кетади, Негаки, уларда Инсон қисмати бор, инсон дарди, қувончи, изтироблари бор. Адибнинг икки жилдлик Сайланмасига энг сара асарлари жамланган. Биринчи жилддан жой олган «Дунёнинг ишлари», «Нур борки, соя бор», «Тушда кечган умрлар» каби йирик асарлар, турли йилларда ёзилган ҳикоялар ўқувчини ларзага солишига ишонамиз.
Бу қисса катта-кичик новелалардан иборат. Бироқ уларнинг барчасида мен учун энг азиз одам — онам сиймоси бор. Бундаги одамларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман. Фақат баъзиларининг исми ўзгарди, холос. Бу одамларнинг қисмати ҳам қайсидир жиҳати билан онамга боғланган.
Дунёдаги ҳамма оналар фарзандига муносабат бобида бир-бирига жуда ўхшайди. Бас, шундай экан, бу асар сизларга бағишланади азиз Онажонлар!
Муаллиф
Эҳтимол, сизда ҳам шундай ҳоллар бўлгандир: тун ярмидан оққанда бирдан уйғониб кетасиз. Шифтга тикилиб ётаверасиз, ётаверасиз... Аввалига чиқиллаб турган соат ҳам бора-бора тиниб қолгандек бўлади. Уй жимжит, дераза жимжит, қоронғи осмон жимжит. Ҳатто шамол ҳам қилт этмайди. Шу қадар оғир сукунат чўкадики, қулоқларингиз шангиллаб кетади. Зилдек юк устингизга ёпирилиб, вужудингизни ерга михлаб ташлайди; танҳо, ожиз бир нарсага айланиб қоласиз. Гўё бутун дунё бир тарафу сиз ўзингиз бир тараф... Шундай пайтда менинг кўз ўнгимда тўсатдан онам пайдо бўлади. Қоронғи хонанинг бир бурчидан чиқиб келади-да, маъюс жилмайган кўйи бошим устига эгилади. Йиллар заҳматидан дағал тортган бармоқлари билан пешонамни силагандек бўлади... Ўпкам тўлиб, ўзимни тутолмайман. Бирдан туш каби узуқ-юлуқ хотиралар ёпирилади, юрагим гурсиллаганча ўрнимдан туриб кетаман.