Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Суиқасд

Суиқасд
Кўрганлар, жами:

25820

Муаллиф:

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

360

Нашриёт:

Энциклопедия

ISBN рақами:

978-9943-07-461-3

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1,5Mb) :

8200 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа!
Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.

БИРИНЧИ ҚИСМ
I. Жудолик ....................................................................5
II. Ҳаёт давом этади .......................................................23
III. Чошгоҳдаги соялар ...................................................38
IV. Бухорога ................................................................51
V. Суриштирув .............................................................58
VI. Рўёбга чиқмаган хориж сафари ...................................71
VII. Гумроҳ ..................................................................75
VIII. Фарзандим жигарбандим ..........................................79
IХ. Ўзбегим машиналари .................................................91
Х. Торга тор дунё ..........................................................95
ХI. Махфий учрашув .....................................................101
ХII.Ташриф .................................................................104
ХIII. Доғда қолган душманлар .........................................119
ХIV. Вазирлар Маҳкамасида ............................................127
ХV. Президент ҳузурида .................................................131
XVI. Меҳмон .................................................................135
XVII. Кушандалар ..........................................................149
XIII. Калаванинг учи қаерда? ...........................................164
XIX. Қора булут .............................................................179
XX. Ташвишли кунлар .....................................................191
XXI. Тақдирида бор экан ..................................................208
XXII. Режа ....................................................................216
XXIII. Ҳужум .................................................................221
XXIV. Барбод бўлган режа ...............................................234
XXV. Дунё матбуоти саҳифаларида ....................................240
ИККИНЧИ ҚИСМ
XXVI. Президент Фарғона водийсида ..................................246
XXVII. Қурол омборидаги ёнғин .........................................256
XXVIII. Рақиблар ............................................................276
XXIX. Гумон йўққа чиқди .................................................295
XXХ. Биродаркушлик ......................................................304
XXXI. Ички ишлар вазирлигида .........................................313
XXXII. Навбатдаги найранг ..............................................320
XXXIII. Яна бир мудҳиш режа ..........................................325
XXXIV. Норозилик .........................................................335
XXXV. Суиқасд .............................................................339
XXXVI. Қочиш ..............................................................347
XХXVII. Мустақиллик майдонида ......................................349
XXXVIII. Сўз Ўзбекистон Президенти... ..............................354
Огоҳликка даъват (А. Саидов) .........................................356

* * *
Суронли йилларда бўлиб ўтган икки суҳбатни Президент бот-бот эслаб турарди.

1994 йилдаги махфий суҳбат:
– Сиз собиқ совет тузуми даврида республикангизда Президентликни биринчи бўлиб жорий қилдингиз. Биз бу жасоратингизни қадрлаймиз, албатта. Бироқ жуда оғир дамларни бошдан кечиряпсизлар. Бу кетишда халқнинг таназзулга юз тутиши аниқ. Шундай экан, энди Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар ичида биринчи бўлиб собиқ Иттифоқни тиклаш ва унга қайтиш, балки буни аввалгидай қўшилиш деб атасак ҳам бўлади, ташаббусибилан чиқишингизни хоҳлаймиз. Агар шундай қилсангиз халқингиз бошқа республикаларнинг аҳолисидан кўра фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришига кафолат берамиз. Сизга эса барча имтиёзларимиз сўзсиз муҳайё қилинади.
– Мен Ўзбекман. Айтилган гапимни қайтариб олмайман. Ўзбекистон ўз мустақиллигидан асло воз кечмайди!

1999 йил бошидаги махфий тазйиқ:
– Жаноб Президент! Шу йил январь ойи ичида қўлингизга етказиладиган талабларимизни бажарасиз деган умиддамиз. Ўзбекистон дунё мусулмон мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Халифаликни жорий қилиши керак. Агар шундай йўл тутсангиз, яъни Ўзбекистон Ислом давлатига айлантирилса, биз бу шарафли ва муқаддас вазифани Сизга топширишга тайёрмиз! Акс ҳолда, бу заминни иккинчи Афғонистонга айлантирамиз.
Юртда Ислом дини равнақ топиши учун ўйлаб иш тутинг, жаноб Президент! Ҳаётингизни хатарга қўйманг!
– Жоним фидо бўлсин бу юртга!

* * *

Бу китобда яқин ўтмишимиздаги суронли, мушкул вазиятларга тўла давр таъсирчан ва қизиқарли тарзда тасвир этилган.
I. ЖУДОЛИК

Янги йил арафасида Элёр оиласи билан уч хонали хонадонга кўчиб ўтди. Бежирим таъмирланган, ортиқча ҳашамдор жиҳозлари йўқлиги учун кенг ва ёруғ кўринар, кирган кишинингэътибор ини тортмай қолмас ва келганлар, албатта, «шинам ва файзли экан»ини таъкидлашарди. Муҳаббат ҳамма нарсани жой-жойига қўйган, гўё бирор буюм ё жиҳознинг ўрни алмаштирилса ёки нари-бери қилинса, худди чиройи бузилиб, кўркамлигига, ҳусну тароватига зиён етадигандай эди.
Деразаларга тутилган оқ тўрли нафис пардалар, унинг рахига қўйилган турли хонаки гуллар (бу гулларнинг айримлари ҳатто очилиб турарди), полга ташланган Хиванинг чўғдай гиламлари, айниқса, ошхонадаги саранжом-саришталик: стол устига ёзилган чиройли дастурхон, икки чети кўкиш гулли қўлсочиқ, ўртага қўйилган биллур гулдон ва ундаги сунъий қирмизи атиргул киши дилини равшан этар, шу ерда озгина дам олиб, беихтиёр бир пиёла чой ичишни кўнгли тусаб қоларди...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Суикасд