Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ичингиз келмаяптими?

Ичингиз келмаяптими?
Кўрганлар, жами:

3081

Жанр/бўлим:

Тиббиёт

Нашр йили:

2020

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

42

ISBN рақами:

йук

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг Мундарижа
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

8000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар

Ушбу китобчада ҳозирги пайтда жуда ҳам кенг тарқалган, аммо кўпчилик унчалик аҳамият бермайдиган касаллик – ичнинг яхши юришмаслиги (қабзият, русчасига эса запоры) ва унинг олдини олиш ҳамда турли хил даволаш усуллари кўриб чиқилади. Ич юришмаганда қандай қилиб рационал овқатланиш, тиббиёт препаратлари билан, тиббий бўлмаган воситалар ёрдамида ва ноанъанавий усуллар воситасида даволаниш тартиблари ҳам кўриб чиқилган. Ҳозирги пайтда ич юришмаслиги сифатида ичакларнинг бўшанишига сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил аломатларнинг интеграл комплекслари тушунилади. Агар сизда ҳафтасига уч мартадан кам ич бўшашиши бўлса ёки ич бўшанишида бир қанча қийинчиликлар кузатилаётган бўлса, демак сизнинг ичингиз яхши юришмас экан. Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг тахминан 12% қисми ич юришмаслиги (қабзият касаллиги) билан қийналади ва бу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 15% гача боради. Бунга асосий сабаблардан бири - инсонлардаги ҳаракат фаоллигининг жуда ҳам камайиб кетганлигидир. Ич юришмаслигининг яна бошқа сабаблари тоифасига турли хил бутербродлар, сендвичлар, гамбургерлар, чизбургерлар, хот-доглар билан тезда овқатланиб олиш, овқатланиш рационида суюқ овқатлар ҳажмининг камайиб кетиши ҳам киради. Ич яхши юришиши учун бир суткада камида 1,5-2 литр суюқ овқат тановул қилиш керак бўлади. Акс ҳолда инсонда турли хил ошқозон-ичак касалликлари ривожланишига имкон туғилади. Овқатни тинч ва сокин шароитда, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш тавсия қилинади. Ҳаётдаги турли хил стресс ҳолатлар ва нотўғри турмуш тарзи ошқозон-ичак трактининг ҳаракат фаолиятини ишдан чиқаришга олиб келади. Масалан, мактабда ёш болалар умумий ҳожатхонадан фойдаланишга уялиб (ёки кўнгли тортмай) уйларига келгунларича чидаб, ичларини бўшатмайдилар. Банк ходими, офис хизматчиси ёки кассирлар ҳам иш кўплигини баҳона қилиб, вақтида ичларини бўшатиб олмайдилар ва шунинг учун уларда аста-секинлик билан ошқозон-ичак фаолиятининг издан чиқиши кузатилиб, ичлари яхши юришмайди, организм эса зарарли моддалар билан заҳарлана бошлайди. Замонавий инсонлардаги жисмоний ҳаракатларнинг етишмаслиги ва ўтириб ишлаш ҳамда ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳам оҳир-оқибат ич юришмаслиги каби бемаъни касалликка дучор бўлишга олиб келади. Шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар ич юришмаслигининг олдини олиш учун бу жараённи яхши тушунишлари керак бўлади. Агар бунинг сабабларини билмасдан, кўр-кўрона докторларнинг маслаҳатларига амал қилиб, турли хил дори-дармонларни қабул қилсангиз, у ҳолда фойда ўрнига зарар олишингиз ҳам мумкин. Аммо бу китобчадаги тавсиялардан фойдаланишдан аввал шифокорингиз билан маслахатлашиб олинг ва унинг курсатмаларига мос равишда иш юритинг!

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!