Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Buyuklar muhabbati 2-kitob

Buyuklar muhabbati 2-kitob
Ko‘rganlar, jami:

7706

Muallif:

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

232

Nashriyot:

Ensiklopediya

ISBN raqami:

978-9943-07-396-8

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Parchani o'qing
Elektron kitob
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

9800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Бу китоб муҳаббатдан сўзлайди. Саҳифалар Сизга Қодирий билан Раҳбарой, Фитрат билан Фотима, Чўлпон билан Моҳирўя, Ойбек билан Зарифа, Шайхзода билан Сакина, Миртемир билан Ҳалима, Айтматов билан Бибисора муҳаббатидан ҳикоя қилади. Лермонтов ва Сушкова, Симонов ва Серова севгиси билан таништиради. Дидро билан Волан хоним, Мирабо билан София, Фпобер билан Луизанинг ишқий номапаридан баҳраманд зтади. Гётенинг севимли аёллари, Бетховен билан Жульетта... хуллас, китобни ўқиркансиз, буюкларнинг севгиси ҳам буюк бўлганига ишонасиз!

ТУРКИЙ ДУНЁДА МУҲАББАТ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ билан РАҲБАРОЙ

Йигирманчи аср бошларида йигит билан қизнинг учрашуви ва танишувини биз кўниккан бир маданийроқ вазиятда кўролмаймиз. Қиз билан йигит бир-бирини кўриб севги изҳор қилиши, бир-бирини ўрганиши учун бир-бири билан бошлашиб юриши йўқ, гаплашишига имкон берилмайди ё берилса ҳам, жуда оз муҳлат. Улар илк бора бир-бирини асосан чимилдиқда кўришади. Ўртада муҳаббат туғилиши мумкинми? Мумкин, аммо кўнгилсизлик юз бериши ҳам мумкин.

Лекин гўзал инсонлар - юртдаги оилавий кўникмаларни ҳурмат қилувчи қалби тоза, иффатли ва закки қизлар, ўктам ва оқил йигитлар ҳам бўлган! Улар муҳаббат ва ҳурмат билан тўла чиройли ҳаёт қура олганлар... “Ўтган кунлар”даги Кумуш билан Отабек, “Меҳробдан чаён”даги Анвар билан Раънонинг муҳаббатлари шу фикримизнинг тимсоллари эмасми? Аммо улар бадиий асар қаҳрамонлари, ёзувчи ҳаёлотининг маҳсуллари, дейишимиз мумкин. Лекин мен улар фақат орзулар туфайли туғилган қаҳрамонлар деб ўйламайман, улар ҳаётнинг ўзидан олинган саҳналар тасвиридир. Абдулла Қодирий билан Раҳбарнинг севги тарихлари роман саҳифаларига кўчган, деб ўйлайман. Келинг, Қодирийнинг ва Раҳбарнинг туғим ва ёшлик йилларини кўздан кечирайлик.

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!