Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2016
49
978-9943-06-600-7
Reyting |
Ғафур ҒУЛОМ 1903 йил 10 июнда Тошкентда туғилган.
Унинг «Гўзаллик нимада» номли илк шеъри 1923 йилда эълон қилинган.
Ғ. Ғулом ўтган асрнинг 20-30-йилларида ижодга катта шижоат билан киришиб, истеъдодининг турли қирраларини намоён қилди ва улкан адиб бўлиб шаклланди.
Унинг насрда яратган «Нетай», «Ёдгор», «Шум бола» қиссалари ўзбек адабиётининг ўлмас мулкига айланган. Айниқса, автобиографик характерга эга «Шум бола» қиссаси бу борада алоҳида қимматлидир. Миллий бўёқлар билан музайян бўлган бу асар айни пайтда умуминсоний ғоя ва қарашлар билан йўғрилган.
Ғ.Ғулом Иккинчи жаҳон уруши йилларида «Сен етим эмассан», «Кузатиш» каби фалсафий шеърлари билан ўзбек шеъриятини умумбашарий даражага кўтарди.
Шоир ижодий меросида бадиий таржима катта ўрин тутади. У В.Шекспирнинг «Отелло», «Қирол Лир» трагедияларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.
Ғафур Ғулом 1966 йил 10 июлда вафот этган.