Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2018
Ўзбек (кир)
233
978-9943-5430-5-8
Рейтинг |
Асаб ва руҳиятга бағишланган ушбу китоб муаллифнинг деярли 25 йиллик кузатувлари асосида тайёрланган. Ундаги воқеа ва ҳодисалар инсонни ҳайратга солади. Одам ўзининг эътиборсизлиги ва қалтис ҳаракатлари билан асосий бойлиги бўлмиш саломатлигидан ажралишига бир баҳя қолган ҳолатлар, врачлар ва психологларнинг матонатли фаолияти ҳақида тўлқинланиб ўқийсиз.
Китобдаги барча маълумотлар ҳаётда бўлиб ўтган воқеалар асосида ёзилган. Айниқса, оғир касалликларни психологик усуллар билан моҳирона даволаш ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Бемор психологиясини ўрганмасдан ва психологик усулларни қўлламасдан туриб, фақат дори-дармонлар билан чегараланиб қолиш деярли ҳар доим кўзланган натижани бермайди. Бу ҳақда муаллиф ўнлаб мисоллар келтирган. Ҳаттоки энди соғайишдан умид йўқ, деб хулоса қилинган вазиятларда психотерапевтик усулларни қўллаб, беморни оёққа турғазиб юборилган ҳолатлар кўп баён қилинган.
Китоб илмий-оммабоп нашр тоифасига киради. Унда асаб ва руҳият бузилишига оид турли касалликлар ва тиббий-психологик ҳолатлар оддий китобхонга тушунарли тилда баён қилинган. Бу эса саломатлик билан боғлиқ қийин вазиятларда беморларга қандай тўғри йўл тутиш лозимлигини кўрсатади. Тиббиёт ходимлари эса ушбу китоб орқали бемор қалбига қулоқ солишни, унинг руҳий дунёсини асраб-авайлашни ўрганади, деб ўйлайман.