Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2018
Ўзбек (кир)
400
978-9943-513-40-2
9800 сўм
Рейтинг |
Чори Қўнғирнинг – «Бошқудуқлик бой ота» адабий тарихий романи қишлоқ чорвадорлари ҳаётига мўлжалланган бўлиб, қадимги даврда, яъни бундан икки аср муқаддам яшаб ўтган чорвадор бойлар ҳаётига бағишланган. Ўтган воқеалар ҳам ўша даврларга хос бўлиб, узоқ қишлоқда яшовчи бой ота мисолида қадимги бойларнинг одамийлиги мазлум кишиларга меҳр қўлини чўзувчи, хизматкорларга ҳам доим ёрдам бериб турувчи меҳри дарё инсонлар бўлганлиги бир қатор мисоллар ёрдамида ёрқин сатрлар билан, ҳамда оддий тилда тасвирланган.
Бердишукур бойнинг Анзиратга бўлган чин муҳаббати, ўғилларига қилган панд насиҳатлари ва дуоси ҳам ўз ўрнида ёритиб берилган. Танбал ўғри, Олим қайсар, Маҳмуд ва Хосиятлар образи орқали ўша даврда учраб турадиган салбий ҳолатлар ҳам очиб ташланган. Бу ёмон одатларнинг авлоддан авлодга ўтиши ҳам ўз ечимини топган.
Асар оддий ва содда тилда ёзилган бўлиб, уни тушуниш ҳам унча қийин эмас. Воқеалар ривожи ўқувчини етаклаб урушдан кейинги давргача олиб келади.