Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1994
Ўзбек (кир)
224
5-8255-0218-1
5400 сўм
Рейтинг |
ҲАЛИ ҲАМ ЎША ГАП
(Сўз боши ўрнида)
Олтмишинчи йилларда Миртемир домланинг уйига бир қорагина бола келиб юрарди.
Эрта баҳормикин, ҳозир эсимда йўқ. Ҳар ҳолда домланинг ҳовлиларидаги кесилган гулларнинг устидаги хашаги ҳали олинмагани аниқ эсимда. Домла офтобшувоқда тўнни елкага ташлаб шу болага ниманидир куйиб-пишиб тушинтирардилар.
Гаплари сал оғирроқ ботдими, билмадим, қора бола ҳовлидан маъюс чиқиб кетди.
Миртемир домла термосдан чой қуйиб узатар эканлар:
— Бўладиган бола, фақат жиндек шошаяпти,— дедилар,— бир думалаб ёзувчи бўлиб қолса. Ёшларнинг ҳаммаси шунақа. Ўзимиз ҳам шунақа бўлганмиз. Боланинг нияти астойдил бўлса, думалаб- сумалаб ёзувчи бўлиб кетади. Уни бир нарсадан—шохдан-шохга сакрашдан қайтариш керак: «Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар»,— дейдилар, бир мақомда юрса манзилга етиши осон. Аввал битта жанрнинг бошини ушласин. Уни пухта эгалласин, кейин, майли, бошқа жанрларга ўтсин.
Домла бу гапларни бугунги кумда туппа-тузук ёзувчи бўлган ҲайдарМуҳаммад тўғрисида айтган эдилар.
Устоз шоирнинг фатвосини олган Ҳайдар бир неча шеърий тўпламлар чоп қилган, қатор қўшиқлари атоқли ҳофизлар оғзига тушган, катта-катта театрларда драмалари намойиш қилинаётган дурустгина ижодкор бўлиб етишди.
Қўлингиздаги китобга унинг турли йилларда, турли жанрда яратган ижод намуналари киритилди.
Ҳайдарнинг ўз тингловчиси, ўз ўқувчиси, ўз томошабини бор. Бу ҳар бир ижодкорнинг қўлига қалам олган кунидан бошлаб дилига тугиб қўйган орзусидир. Шу орзу аста-секин бўлса ҳам ушалиб келяпти. Ҳарҳолда Ҳайдар бугунги қалам аҳли орасида бўйи кўриниб қолган ижодкордир.