Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳайдар Муҳаммад *

Ҳайдар Муҳаммад

 

ҲАЙДАР МУҲАММАД, шоир ва драматург, «Дўстлик» ордени соҳиби (2014 й.), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиниг аьзоси (1978 й.), Ўзбекистон Республикаси Турон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аьзоси, Академик (2017 й). 1936 йил 1 апрелда Тошкентда туғилган.
Низомий номидаги ТДПУнинг Ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. Асосий иш жойлари: Ўзбекистон Телерадиокомпаниясида – Муҳаррир, Катта муҳаррир, Бўлим бошлиғи. Ўзбекистон Республиаси Маданият вазирлигида Репертуар редакцион таҳририяти коллегия аьзоси (муҳаррир). Ўзбек Миллий Академик драма театрида Драматурглар билан ишлаш ижодхонасининг раҳбари (Адабий эмакдош эмас). Ўзбекистон Давлат Саньат ва Маданият институтида катта ўқитувчи.
Айрим асарлари рус, инглиз, тожик, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Унинг «Тошкентнинг нозанин маликаси» саҳна асари МДҲ Давлатларининг 1978 йил Москва танловида «Фахрий Диплом» билан тақдирланган.
Ҳ. Муҳаммаднинг «Хотинлар «ГАП»идан чиққан ҳангома» асари асосидаги «Темир эркак» бадиий филми 1994 йили Пьхенян шаҳрида Осиё мамлакатлари Кино фестивалида ғолибликка эришган. Ва барча фестивалда қатнашганлар илтимосига биноан ўз мамлакатларида намойиш қилишга ижозат берилган. Унинг «Сойиб Хўжаев хангомалари» китоби 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси танловида ғолиб бўлган.
Ҳ. Муҳаммаднинг 200 га яқин шеьрларига ўзбек, рус, поляк ва турли миллат бастакорлари томонидан мусиқалар басталанган. Улардан бири Поляк композитори Севирин Краевский куй басталаган, «Ўрмонларга қўнар оқшом» қўшиғи 1973 йили Полшанинг Сопот шаҳрида ўтган Умум Европа қўшиқ фестивалида ғолиб қўшиқлардан бири бўлган. Қарийиб 45 йилдан бери бутун дунёда куйланади. Ўзбекнинг «Ялла» ансамблида ҳам Фарруҳ Зокиров ижросида шунча йиллардан бери куйланиб келинади. Ўзбекистонда тўй қўшиғига айланиб кетган. 2017 йил 8 декбрда «Конститутциямизнинг 25 йиллиги»га бағишланган Ҳукумат концертида ҳам ижро этилди. Бундан ташқари Насиба Абдуллаева ижросидаги «Самарқанд», «Севги баҳори» қўшиғи 33 йилдан бери куйланади.
Ҳайдар Муҳаммаднинг болалар адабиётига қўшган ҳиссаси ҳам эътиборга лойиқ.