Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2007
Ўзбек (кир)
130
8800 сўм
Рейтинг |
§ 1. Хонандалик санъати
Хонандалик санъати мусиқа талқинида биринчи омил ҳамда жуда қамрови кенг бўлган, услубларга бой, турли йўналишларда шаклланиб ривожланиб келганлиги билан аҳамиятлидир. Унда сўз бор, мусиқа бор, мулоқот бор, руҳият бор ва шу каби қатор омиллар борки ижодиётда улар бефарқ қолмаслиги керак. Зеро, мукаммал айтимларда, яъни мумтоз хонандаликда талқиннинг ҳар бир тармоғи расо, соф, забардаст, маҳоратли ва салоҳиятли бўлмоғи керакдир.
Хонандалик амалининг замирида мавжуд бўлган ана шу ўзига хос босқичлар, том маънода ўзига хос даражаларни юзага келтирганки, улар халқ орасида қўшиқчи, яллачи, достончи, ашулачи, талқинчи, савтхон, насрхон, зокир, гўянда, хонанда ва ниҳоят ҳофиз каби номлар билан аталишга олиб келинган. Булар эса ўз ўрнида хонандалик санъатининг турлари сифатида амалиётда шаклланган. Соҳаларнинг ҳар томонлама мукаммал ҳисобланиб, энг юқори даражасигача эришишга муяссар бўлганини эса «Ҳофизлик» деб юритиш анъанага айланган. Чунончи, «Ҳофиз» кенг қамровли ҳамда соҳанинг юқори мартабасига эришган ихтисос соҳибига берилган даражадир.