Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
112
978-9943-5075-5-5
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Ушбу китоб ҳар бир инсон ҳаётида муҳим мавзулардан бири – Оила ҳамда унинг устуни бўлмиш эркак ва аёл табиатининг бетакрор қирралари, бир-бирига ўхшамас руҳий оламини англаш, тушуниш масалаларига бағишланган. Муаллиф ҳаётий мисоллар орқали оилавий муносабатларда Шарқ ва Ғарб маданиятларининг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган.
Чорраҳада светофор ўрнатилмаган бўлса, ҳайдовчилар учун анча-мунча муаммолар туғилиши мумкиндек туюлади. Лекин бундай муаммолар пайдо бўлмаслиги учун “Йўл ҳаракати қоидалари”да жуда оддий тартиб белгилаб қўйил- ган: иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситаси асосий йўлдан келаётганига йўл бериши шарт. Демак, ҳайдовчилар учун ўрнатилган ягона қоидага ҳамма бирдек риоя қилса, бас: қарабсизки, барча муаммо ва кўнгилсиз- ликлардан халос бўламиз.
Худди шу каби одамларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи маълум тартиб-қоида ўрнатилмаган соҳанинг ўзи йўқ. Шунчаки, уларнинг айримлари қонун ва меъёрий ҳужжатларда акс эттирилмаган. Масалан, эр-хотин, қайнона-келин, ака-ука, амма-хола ва ҳоказолар орасидаги ўзаро муносабатларни қонунларда батафсил акс эттиришнинг иложи йўқ. Бундай ҳолларда ота боболаримизнинг “ижод” маҳсулидан фойдаланишимизга тўғри келади.