Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Қасоскор қашқирлар 2-китоб

Қасоскор қашқирлар 2-китоб
Кўрганлар, жами:

6718

Нашр йили:

2012

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

208

Нашриёт:

Наманган

ISBN рақами:

978-9943-4051-3-4

Парчани ўқинг
Электрон китоб (8,2Mb) :

7800 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
нет описания

Ҳамид ўйлаб-ўйлаб, ўғирликни ёлғиз ўзи амалга оширолмаслигига иқрор бўлди. Ҳовлида ўзидан ташқари Витя ва Володя исмли хизматкорлар ҳам туришарди. Уларнинг ётиб-турадиган кулбаси, овқатланадиган жойи Барон ётадиган хонанинг қарама-қарши томонидаги пастаккина уйча эди. Бу бинонинг қачон ва ким томонидан қурилганини ҳатто кекса лўлининг ўзи ҳам билмасди. Болалиги қийшайиб, сувоқлари кўчиб, томидаги шиферлари эскириб, қорайиб кетган мана шу кўримсизгина бинода ўтган. Лўли чол ёши улғайиб, қўлига пул тушгач, унинг рўпарасига ўзи учун янги уй қурдирди-ю, бироқ эскисини бузмади. Володя билан Витя пешоналарига шундай омонат кулба битганидан кўп шикоят қилишарди. «Ишқилиб ер силкинмасин-да, қаттиқроқ момақалдироқ гумбирламасин- да», деб бир бирларига шикоят ҳам қилиб қўйишарди. Афсуски, улар ўз норозиликларини хўжайинларига изҳор қилишолмасди. Уларнинг том босиб қолишидан ҳамиша қаттиқ ҳавотирга тушишаётганини Ҳамид сезарди. Гоҳида ошкора, гоҳида пинҳона шерикларини молхонадан фарқи қолмаган уйчада яшаётганларидан афсусланиб ҳам қўярди. Бароннинг уйда йўқлигида уччалалари дастурхон устида тўпланиб қолишарди. Володя билан Витя хўжайинлари томонидан тўланаётган иш ҳақининг камлигидан кўп бор нолишганини эшитган. «Барон уларнинг кўнглини оғритибдими, демак, улар менга шерик бўлиши мумкин», деб ўйларди.

Барон қандайдир иш билан кўчага чиқиб кетган куни улар дастурхон атрофида тўпланишди. Ҳамид дўкондан бир шиша арақ олиб келди. Ҳамхоналарини сийлаш, шу мақсадда кўнглидаги гапларни уларга гапириб беришни мақсад қилганди. Учовлон маза қилиб ичишди. Бироз кайфлари ошди. Ҳамид мақсадини айтиш мавриди келганини сезди.

- Хўжайиннинг пуллари қаерда туришини биламан, - деди у худди ёш болалардек мақтаниб. Бу гапдан шерикларининг қулоғи динг бўлди, ҳушёр тортишди ва унга бақрайиб қарашди.

- Қаерда? - Володянинг овозидан ҳам ҳайратлангани, ҳам қизиққани билинди. Витянинг арақ қиздирган юрагига чўғ тушди. Икковлари Ҳамидга яқинроқ сурилишди ва юқоридаги саволга жавоб олиш мақсадида ичкиликдан сузилган кўзларини унга қадашди.

Комментарий қўшиш
Yaxwi kitob
14 февраля, 13:33
Администратор: Фикр мулоҳазангиз учун катта рахмат!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Касоскор кашкирлар 2-китоб