Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

"Мелиса"дан "Соҳибқирон" гача

"Мелиса"дан "Соҳибқирон" гача
Кўрганлар, жами:

1790

Нашр йили:

1993

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

32

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1,3Mb) :

4000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Ёш истеъдодли артист Толиб Каримов 1959 йилда Қўқон театрида қўйилган Саид Аҳмаднинг "Ҳасан-Ҳусан" комедиясида милиционер ролини ижро этган эди.
Етук саньаткор, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотининг совриндори Толиб Каримов 1992 йилда Асрор Самаднинг "Соҳибқирон Темур" драмасида Амир Темур сиймосини яратди.
"Мелиса" ва "Соҳибқирон" оралиғида юзлаб пьесаларда етакчи ралларни ижро этиб халқ назарига тушди.
Рисола ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Толиб Каримовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида...

МАЛОМАТДАН КЕЙИНГИ ПАРВОЗ

Гулдурос, маҳобатли музика остида нимқоронғу саҳна намоён бўлади. Навкарлар капаларни, хароба уйларни қилич билан чопадилар. Бирдан шу хароба аро хуфтон намозига чорловчи азон товуши янграйди.

Ҳаййа алал фалах! Ҳаййа алал фалах! (Азобдан қутулишликка шошилинглар! Азобдан қутулишликка шошилинглар!)

Азон такбири давомидаги бу нидо ҳозирги зулмат ва вайронани ифодалагандай...

Муаззиннинг илтижоси осмонга етиб борди чоғи, ҳов уфқнинг узоқ бурчида Қирон (Бахт) юлдузи порлади. Юлдуз порлай-порлай Замин юзига эниб кела бошлади. Ана, у пастга эниб кетди... ва ўша ердан олтин тож кийган Амир Темур пайдо бўлди. У томошабин истиқболига кела бошлади, саҳна ўртасида Ер шари турар ва у шу шар олдида туриб донолик билан мана бу сўзларни айтар эди:

Юз эллик йил зулм кўрди бу Турон юрти,

Юз эллик йил ҳон ичида қолди бу замин.

Қоқ иккига бўлинганди бу кўҳна дунё,

Эрон бўлса бир томонда, Турон бир томон.

Бир замонлар ҳоким эди дунёга бу юрт...

Амир Темур юрт тарихини, бу тарихда кўрган хўрликларини айтиб ортига қайтар экан, шиддат билан томошабин томон бурилиб:

Мақсад ва матлабга етмоқлик учун Йўлбошчи лозим эрмиш бу юртга бугун,— дейди қатьий.

Биз келтирганимиз бу парча "Соҳибқирон Темур" спектаклининг муққадимасидан олинди...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

"Мелиса"дан "Сохибкирон" гача