Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2017
Ўзбек (кир)
240
978-9943-4673-6-1
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Ёшларнинг покиза муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи "Ойбаҳор ва Динара" қиссаси муаллифнинг янги изланишлари, жўшқин ижодий фаолияти самараси сифатида дунёга келди. Қаҳрамонлар - илғор, истиқлол ғоялари учуп курашнинг олдинги сафида бораётган ёшлар. Улар ёнидаги ўз хатоси, бегона юртларда қийналган, сарсон бўлганлар эса замондошларимизни одам савдоси ва тўғри йўлдан адашиш азобидан огоҳлантиради.
Ойбаҳор - одоб ва ҳаёси, матонати билан тақдир қийинчиликларини енгади ва муҳаббатига доғ туширмай ниятига етади, ноёб истеъдоди билан корхона ишини мамлакатга танитади, ўз тенгдошларига ўрнак бўлибгина қолмай, катталарни ҳам ҳайратга солади. Динара эса ота-онасининг икки хил дунёқараши туфайли кўплаб хатоларга йўл кўяди. Оқибатда, Санкт-Петербургга қочиб кетади, ота-онасини ёлғонлари билан алдайди. Иккинчи қочиишда огир кулфатларга дучор бўлади. Ота-онасини сарсон қилади. Тўғри йўлга тушгунча кўплаб кўнгилсизликлар содир бўлади.
Бизнингча, ҳар икки қизнинг ҳаёти, Азимжоннинг ҳаёт машаққатларни енгиш йўлидаги матонати бугунги ёшларга ибрат ролини ўтайди, уларни тўгри йўлга бошлайди деган умиддамиз.
Муаллифнинг "Кўнгил мулки" туркумидаги ҳикоялари ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмайди. Дилларга завқ-ишвқ бағишлаб, комил инсон бўлиш йўлидаги интилишларига мадад беради...
Ўйлаймизки, қисса ва ҳикоялар мухлисларнинг кўнгил мулкига айланади.