Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
173
978-9943-4607-5-1
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗОнинг навбатдаги китоби қўлингизда. Адибнинг изланувчанлиги бу сафар ҳам яхши самара берган. Теша тегмаган, ҳозирга қадар деярли ёзувчилар журъат этмаган мавзу – бева аёлнинг қисмати, унга бўлган муносабат, унинг кечинмалари, хато ва фожеалари қаламга олинган, муаллиф қисса мақсадини кутилмаган сюжетлар, ҳаётий мисоллар асосида очиб беришга интилган ва эришган.
Минглаб одамлар хорижга бориб ишлаб келяпти, бирмунча вақт Ватандан йироқда, унинг нафасини, юртдошларини соғиниб яшаяпти. Аммо бундан муҳим – баъзида ҳақоратли қийинчиликларга, кези келса, камситиш ва ҳақсизликларга учраб ғурури топталмоқда. Шарқона тарбия топганларнинг иродаси букилмаса-да, оғир қийинчиликларни бошдан кечиришга мажбур бўляпти. Арзимаган пулни оғир меҳнат, қадрсиз заҳмат эвазига топаётганларини кўриб, тақдирига ачинасиз. “Одам савдогарлари” кирдикори билан танишиб, ғазабингиз аланга олади. Юрт муҳаббати, ўзбекона самимият ва ҳалоллик, бир-бирининг тақдирига ачиниш туйғуси уларни бирлаштириб, юрт сари етаклаб келади. Китобни ўқиганлар Ўзбекистон деган жаннатмакон юртни янаям севиб қоладилар, барча истеъдоди, юрак ва билак кучини Ватан равнақига сафарбар этишни юракка тугадилар.