Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1991
Ўзбек (кир)
112
5-633-00539-2
9100 сўм
Рейтинг |
БАЛАНД УЧГАН САМОЛЁТ
Офтобда исиниб ўтирадиган пайтлар...
Ёмғирда бўёқлари кўчиб кетган скаменкада, касалхона кийимида тўрт-беш қиз оёғини осилтирганича ўтирибди. Насибанинг юзида ташвиш. Сариқ сепкилли қизнинг гапини бепарво тинглайди. Хаёли аллақайларда.
Самолёт ҳаммаёқни зириллатиб шундоққина том тепасидан учиб ўтди. Шу самолётда қишлоқ бир соатлик йўл-а, шу маҳалда онаси нима қилаётган экан, ўйлади қиз. Қишлоқни қўмсади.
— ...кейин-де, вуй, аптинг қурсин, ман сани тенгинг бўлдимми, дебди опам, ҳалиги қилтаноқдай болага. Тўғри-да, бошига урадими, қари онаси-ю, ивринди каталакдай уйини... Бунинг устига ҳатто машинаси ҳам йўқ...— жаги тинмасди сепкилли қизнинг.
Насибанинг баданида бир нарса юргандай бўлди. Касалинн эслади, пешонаси тиришди. Касал бўлмаса қандай яхши эди, сумкасини қўлтиқлаб беғам, беташвиш юрганди студентликнинг гаштини сури-иб...
Қия очиқ темир дарвозанинг кичкина эшигидан ҳар қўлида битта тўрхалта кўтарган паканагина семиз хотин ҳарсиллаб кирди. Эрталабдан бери, “адам академияда ишлайдила, онам заведушийлар” деб чакак ураётган сепкилли қиз хотиннинг истиқболига чопиб кетди. Сўнг она-бола етаклашиб...