Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1997
Ўзбек (кир)
208
5400 сўм
Рейтинг |
Поль ЭЛЮАР «Ҳаммага аталган шеър»
Тоғнинг шундоққина ён бағрига жойлашган эски араб гузаридаги бир текис оқланган уйлар бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Илгари бу ер ҳозир кенгайиб кетган шаҳарнинг бир чеккаси эди. Бадавлатроқ одамлар баҳор бошланиши биланоқ салқин жой излаб мевазор боғлар ва чашмалар атрофига жойлашиб оларди. Бу ерда ҳар бир ҳовли боши берк кўчага ўхшайди. Йўлга чиққан одам катта-кичик айланма кўчаларда адашиб қолади ва бундаги жамликдан ҳайратга тушиб тўхтайди. Сокинликни фақат девор ортидаги уй бекаларининг шивир-шивири ва оналари ёнида ўтиришга кўнмаган болаларнинг ора-сира чинқириғи бузади. Дақиқа сайин солдатлар бостириб келишлари мумкин, ана унда болаларини уйга киритишга ва остонадаёқ овозларини ўчириш учун оғизларини бекитишга фурсат етишмай қолади. Солдатлар ўтиб кетганда эса оналар болалари билан бирга тош ерга ёки тўшакка ўтирадилар ва ланг очиқ эшик орқали солдатлар пайдо бўлиши билан рўй берадиган воқеа — тоғларда бошланган жанг манзарасини соатлаб қилт этмай кузатадилар.
Йироқдаги жанглар садоси бир қарашда маҳкам беркитгандай кўринувчи бу хонадонларга ҳадемай етиб келарди. Эндиликда бу ёқларда ҳам урушни, узоқларда ўйналаётган улкан спектаклни кузатиб ўтириш одат тусига кирганди. Самодаги қора нуқтадай самолётларнинг чархпалак бўлиб учишию уларнинг орқасидан судралиб юрган оқ тутунлар пастдан нохос ёзилган жимжимадор, қадимги хатга ўхшаб кўринарди. Аммо бу нуқталар бир лаҳзада жондан жудо қилиши ҳам ҳеч гап эмасди...