Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

М.М. Бахтин карнавали

М.М. Бахтин карнавали
Кўрганлар, жами:

4064

Муаллиф:

Нашр йили:

2017

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

160

Нашриёт:

Олтин Медиа

ISBN рақами:

978-9943-4982-7-3

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб:

Мавжуд эмас

Қоғозли китоб

25300 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Кўлингиздаги китобга Хитой адабиётининг атоқли вакилларидан бири Лао Манинг уч номдаги ғаройиб пъесалари киритилган: «М.М.Бахтин карнавали», «Суқрот», «Шоввоз аскар Швейк». Бу асарлар мутолааси натижасида ўкувчи Хитой адабиётидан баҳраманд бўлиш билан бир қаторда жаҳон адабиёти ва фалсафий тафаккурининг юксак намуналарини хитойлик ёзувчининг нигоҳи ва талқини билан қайтадан кашф этиш имкониятига эга бўлади. Китоб шарқшунослар, филологлар ва барча адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган.

БИРИНЧИ САҲНА

[Кабинетга туташган ётоқхона. Оддийгина анжомлар: бир кишилик каравот, ёзув столи. Ерда ва столда китоблар тахлами. Бахтин столга кўкраги билан суяниб илмий мақола ёзиш билан банд.] [Хонада бекажон пайдо бўлади. У кийими ва фартугини тўғрилайди, атайлаб икки марта йўталиб қўяди.]

Бекажон. Кечирасиз, жаноб Бахтин. Ишингизни тўхтатишга мажбурман, куни бўйи хонада ўтириш ҳам иш деб аталса агар.

Бахтин. Бекажон, азизам, сизнинг ташрифингиз менга айнан ишдан чалғишга имкон беради. Ишонаверинг, мен ҳақиқатда ишлаяпман, меҳнатдан қочаётганим йўқ. Менинг фаолиятим цех ёки колхоздаги ишлардан озгина фарқ қилади. Лекин, аслини олганда, менинг меҳнатим ҳам бошқа

одамларникидай.

Бекажон. Агар шундай бўлса, жаноб Бахтин, жуда хурсандман. Ҳар бир кунингизни хонадан чиқмай ўтказганингиз меҳнат деб аталса, унда цех ёки колхоз ишчилари каби сиз ҳам, ҳойнаҳой, доимий маош оласиз. Шунинг учун марҳамат қилиб менга ижарадан қарзингизни тўлаб қўйсангиз.

Бахтин. Мен ростдан хижолатдаман. Илтимос, яна бир оз кутиб турсангиз. Илмий ишим чоп этилиши билан муаллифлик ҳақимни оламан. Ўшанда дарров ижара ҳақини тўлайман.

Бекажон. Биласизми, жаноб Бахтин, мен сиздан ҳам кўпроқ хижолатдаман. Адашмасам, сизнинг бу важларингизни икки ой олдин ҳам эшитгандим. Бир ой олдин ҳам худди шундай дегандингиз.

Бахтин. Бекажон, ўзингизни билмаганликка олманг ахир. Неча ойдан бери таҳририят менинг ишларимни рад этиб, ўзимга қайтараётганини биласиз-ку…

Бекажон. Бу ой ҳам рад этмасликларига кафолат бера оласизми?

Бахтин. Ваъда бераман, бу сафар ёзганларимни албатта босиб чиқаришади. Мен ўз мақоламни дўстим номидан чиқараман. Унинг исми меникидан ишончлироқ. Шунда юқори ташкилотлар текширувларидан қочиш осон бўлади.

Бекажон. Эҳ Худойим, бечора Бахтин! Рисоладагидек иш ҳақи тўлайдиган бирор бир бир жамоада меҳнат қилсангиз бўлмасмиди? Ахир, сиз яширинча, худди қароқчи каби, ҳеч кимга кераксиз нарсаларни ёзиб ўтирасиз. Ҳайронман, кўринишингиз туппа-тузук, бемалол болта ва белкуракни кўтара оладиган ҳолатдасиз. Шундай экан, нега темирйўлларни таъмирлаш ёки дарахт кесиш ишларига бормайсиз?

Бахтин. Бекажон, бу дунёда ҳамма одамлар шунақа фаолият билан шуғулланишлари шарт эмас. Оёқ-қўлларимга қараганда менинг ақлим қимматлироқ. Менинг миям фалсафа, адабиёт, антропология, эстетика, семиотика, лингвистика каби соҳаларга оид қизиқарли фикрларга тўла. Мен ушбу соҳалардаги муаммоларни таҳлил қилиб, ўз хулосаларимни мақола сифатида чоп этаман. Бу ҳам ўзига хос меҳнат ҳисобланади. Менинг жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссам ўша темирйўлларни таъмирлаётган ва дарахт кесаётган жисмоний меҳнат кишилариникидан кам эмас.

Бекажон. Жаноб Бахтин, балки, сиз ҳақдирсиз, лекин сизнинг тараққиётга қўшаётган ҳиссангиз билан ишим йўқ. Мен ижара пулини олмоқчиман, холос. Агар бугун пул тўламасангиз, у ҳолда ўз ғояларингиз учун бошқа жой қидиришингизни сўрайман. Кечирасиз-у, шундай қилишга мажбур бўламан. Менинг ҳолатимни тушунишга ҳаракат қилинг!

Бахтин (хона бўйлаб айланади, қўлларини ишқалайди, юзага келган танг вазиятда нима қилишни билмайди). Бекажон, Худо ҳаққи! Менга яна бир неча кун муҳлат беринг.

Бекажон. Бу дунёда ҳеч қандай Худо йўқ. Сиздан илтимос, мени юмшатиш учун умуман мавжуд бўлмаган шахслардан фойдаланманг.

Бахтин. Яна икки кун яшаб турай! Эртага мавлуд ахир. [Икки нафар полициячи пайдо бўлади.]

Биринчи полициячи. Йўқ! Биз билан юринг!

Бахтин (бекажонга юзланиб). Ижара ҳақи туфайли полицияни чақирдингизми?

Бекажон (саросимага тушиб). Йўқ, йўқ, асло! Нотўғри тушунманг фақат. Жаноб Бахтин, мен полиция чақирмаганман!

Иккинчи полицияси. Уй эгаси сизми?

Бекажон. Ҳа, менман. У нима айб иш қилибди? Мен унга хона берганман. Нима иш қилибди ахир? Мен ҳеч нарсани билмайман.

Биринчи полициячи. Сиз нима қиляпсиз бу ерда?

Бекажон. Мен ҳозиргина уни ҳайдаб солаётувдим. Уч ойдан буён ижара ҳақини бермаяпти!

Иккинчи полициячи. Энди бундан хавотир олманг. Биз унга бошқа яшаш жойи топиб қўйдик. Юринг, жаноб Бахтин. Биз кафил, энди ижара ҳақи тўламайсиз!

Бахтин. Кимсизлар ўзи? Нима иш қиласиз? Мени қаерга олиб бормоқчисиз?

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!