Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Узоқ Ҳайдарович Жўрақулов

Узоқ Ҳайдарович Жўрақулов

 

Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович 1967 йилнинг 1 январида Қашқадарё вилояти Касби туманига қарашли Майманоқ қишлоғида туғилган. 1974 – 1984 йилларда ўрта мактабда ўқиган. 1985 – 1987 йиллар орасида Германия (олдинги Германия демократик Республикаси)да ҳарбий хизматда бўлган.Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультети бўлимида ўқиб, 1994 йили уни тамомлаган. 1997 йилга қадар ЎзМУ аспирантурасида таҳсил олган. 1998 йилда ўзбек филологияси факультети “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” кафедрасида илмий ходим лавозимида фаолият бошлаб, профессор Бегали Қосимов раҳбарлигида “Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати” мавзуидаги номзодлик диссертациясини ёқлаган, сўнгра “Алишер Навоий “Хамса”сида хронотоп поэтикаси” йўналишига бағишланган докторлик диссертацияси устида ишлаган.Унинг “Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати” (2004 йил), “Ҳудудсиз жилва” (2006 йил) тўплами, япон ёзувчилари новеллаларини ўз ичига олган “Юзини йўқотган одам” (2008 йил) таржима китоблари чоп этилган.